Жаҳон чемпионати саралаши. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари маълум бўлди, ўйинлар санаси ҳам аниқ (фото)
2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канада яшил майдонларида футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтказилишидан хабарингиз бор. Осиё қитъасида ушбу мундиалга чиқиш йўлида саралаш турнирининг 2-босқичи ҳам тез орада старт олади.
Бироз аввал якунига етган ўйинда Гонгконг термаси Бутанни икки ўйин натижасига кўра 4:2 (1-баҳс 4:0, 2-баҳс 0:2) ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, гонгконгликлар 2-босқичда гуруҳдаги сўнгги рақибимизга айланди.
Қуйида эса терма жамоамизнинг қайси саналарда саралаш баҳсларини ўтказиши ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин. Унга кўра, марказий учрашувлардан бири дея қаралаётган Ўзбекистон - Эрон учрашуви 21 ноябрь санасида юртимизда ўтказилади. Жавоб беллашуви эса 2024 йили 11 июнь куни Эронда бўлиб ўтади.
Фикрлар