Жаҳон чемпионати. Сарварбек Зафаржонов юртимизга яна иккита медаль тақдим этди
Пойтахтимиз оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётганидан хабарингиз бор.
Бугун -89 кг вазн тоифасида супачага чиққан вакилимиз Сарварбек Зафаржонов силтаб кўтариш баҳсларида 2-ўринни эгаллади. Шунингдек, 371 кг натижа билан икки кураш якунига кўра 2-бўлди. Бу орқали у юртимизга иккита кумуш медални тақдим этди.
Бунгача Достон Ёқубов ҳамда Адҳам Эргашев ҳам Ўзбекистонга медалларни олиб берганди.
Фикрлар