Жаҳон чемпионати совриндорлари бугун Тошкентда тантанали кутиб олинди
Бугун, 22 декабр куни Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича 9–17 ёшгача бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасидаги рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси аъзолари “Тошкент” халқаро аеропортида тантанали тарзда кутиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16–21 декабр кунлари ўтказилган ушбу нуфузли мусобақада 33 та давлатдан 314 нафар шахматчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси чемпионатда 36 нафар иқтидорли шахматчи билан қатнашиб, юқори натижа қайд этди.
Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси рапид ва блиц баҳсларида жами 12 та медални қўлга киритди:
5 та олтин
2 та кумуш
5 та бронза
Ушбу натижа билан терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
Жаҳон чемпионатида медалга сазовор бўлган шахматчилар:
Омонов Асроржон — 17 ёшгача, рапид, олтин медал
Бегмуратов Хумоюн — 15 ёшгача, рапид, олтин медал; блитс, бронза медал
Олимова Руқия — 15 ёшгача (қизлар), рапид, олтин медал
Халилова Мадинабону — 17 ёшгача (қизлар), рапид, кумуш медал; блитс, олтин медал
Комилжонова Лазизабону — 13 ёшгача (қизлар), блитс, олтин медал
Ботиралиев Абдимажид — 13 ёшгача, рапид, кумуш медал
Хикматхонова Мохинур — 13 ёшгача (қизлар), блитс, бронза медал
Хуснитдинова Хуснорахон — 11 ёшгача (қизлар), блитс, бронза медал
Абдухакимов Акбарали — 17 ёшгача, блитс, бронза медал
Неъматиллахонов Нурмуҳаммад — 9 ёшгача, рапид, бронза медал



Фикрлар