Жаҳон чемпионати. Туркманистонни мағлиб этдик. Навбат Японияга!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳслари бошланди.

Ўзбекистон терма жамоаси илк босқичда туркманистонлик дзюдочиларга ҳеч қандай имконият қолдирмади - 4:0! Хуршида Раззоқбердиева, Нурбек Муртазоев ва Музаффарбек Тўрабиев рақибларини мағлуб этишди. Умида Ниғматовага техник ғалаба ёзилди.  

Япония - Австрия қарама-қаршилигида терма жамоамизнинг 1/4 финалдаги рақиби аниқланди. Кутилганидек. дзюдо ватани вакиллари 4:0 ҳисобида зафар қучиб, чорак финалга йўл олишди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!