Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этдик!
Пойтахтизмида олти кун давом этган таэквондо WТ бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди.
Мусобақада иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Ёш таеквондочиларимиз Жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза, жами 6 та медалга эга чиқишди. Эътиборлиси, бу ёшлар Жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижамиз сифатида тарихда қоладиган бўлди. Боиси, вакилларимиз бунга қадар битта Жаҳон чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритишмаган эди.
Олтин медал:
-48 кг: Ёсинбек Одилов
-51 кг: Асадбек Самандаров
-63 кг: Моҳидил Ўктамжонова
Кумуш медал:
-68 кг: Аюбхон Набиев
+78 кг: Алишер Пак
Бронза медал:
-45 кг: Шоҳжаҳон Холмуродов.
Янада аҳамиятлиси, Тошкент-2026 Жаҳон чемпионатида йигитлар жамоамиз очколар ҳисобига кўра, энг яхши натижани кўрсатиб, мусобақани биринчи ўринда якунлади.
Константин Ли мураббийлигидаги ёшлар терма жамоамиз Жаҳон чемпионатини умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади. Бу биз учун янги тарих, бу Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабаси!
Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси хабар бермоқда.
Фикрлар