Жаҳон чемпионатида терма жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун “Мухлислар майдони” лойиҳаси ташкил этилмоқда
Хабарингиз бор, жорий йил июнь–июль ойларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида умумтаълим мактабларида “Мухлислар майдони” лойиҳаси йўлга қўйилмоқда.
Мамлакатимизнинг 208 та туман ва шаҳарларида белгиланган мактаблар рўйхати асосида ушбу лойиҳа амалга оширилади.
Мазкур мактаблар футбол ўйинларини кўриш учун барча қулайликлар билан жиҳозланади. Ўқувчилар, ота-оналар ҳамда барча юртдошларимиз Жаҳон чемпионатидаги учрашувларни катта экранлар орқали тўғридан-тўғри томоша қилиш имкониятига эга бўлади.
Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичидаги ўйинлари Тошкент вақти бўйича қуйидагича:
— Ўзбекистон — Колумбия (18 июнь, соат 07:00)
— Ўзбекистон — Португалия (23 июнь, соат 22:00)
— Ўзбекистон — Конго (28 июнь, соат 04:30)

Фикрлар