Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 термаси Туркияда марокашлик футболчилар билан ўйнайди!

Индонезияда ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бошланишига саноқли ойлар қолди. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси мундиалга тайёргарлик режасига кўра, 4-14 сентябрь кунлари Туркияда йиғин ўтказган ҳолда марокашлик футболчиларга қарши тўп тепади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

ЎФА раҳбарияти мазкур йиғин олдидан Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Учрашув аввалида олдимизда турган йирик мусобақа Жаҳон чемпионатининг масъулияти ҳақида фикр билдирилди. Ҳар бир футболчи профессионаллик, ватанпарварлик, интилиш ва меҳнацеварликни ўзида мужассам қилган ҳолда майдонга тушиши кераклиги айтилди.

ЎФА раҳбарияти мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиғи, тикланиши ва витаминизациялаш жараёнига жиддий эътибор бериш, юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!