
Жаҳон чемпионатининг бугунги баҳсларида Маржона Кўчимова қатнашади
Венгрияда ташкил этилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида оғир вазн тоифаларидаги иштирокчилар баҳсига навбат етиб келди.
Бугунги беллашувларда Маржона Кўчимова -78 кг вазн тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Спортчимиз мусобақани кубалик Лианет Кардонага қарши баҳс билан бошлайди.
-78 кг: Маржона Кўчимова – Лианет Кардона (Куба)
Фикрлар