Жаҳон чемпиони бўлган боксчи Роналду билан муштлашмоқчи
Профессионал бокснинг IBF ва WBA йўналишлари бўйича ярм ўрта вазнда жаҳон чемпиони бўлган Рикки Хаттон “Манчестер Сити” мухлиси ҳисобланади.
Британиялик чарм қўлқоп устасининг бир орзуси футбол билан боғлиқ. Хаттон Криштиану Роналду билан рингга чиқишни истайди.
Рикки ўз даврининг энг зўр боксчиларидан бўлган. У кетма-кет 43 та жангда рақиблар устидан ғалаба қозонган.
Хаттон фаолиятининг сўнгги босқичида уч марта мағлуб бўлган. У америкалик Флойд Мейвезер, филиппинлик Мэнни Пакьяо ҳамда украиналик Вячеслав Сенченкога имкониятни бой берган.
Фикрлар