Жаҳон чемпиони Касильяс 17 ёшли дарвозабон билан рақобатлашади

 
 
"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ биринчи рақамли дарвозабони Икерь Касильяс тез орада ҳозирги жамоаси "Порту"дан "Марсель"га кўчиб ўтиши кутилмоқда.
 
Франция клуби ўз дарвозасини қўриқлашни 35 ёшли испан посбонига ишониб топширмоқчи. Бундан ташқари, Касильяснинг ёшини инобатга олган марселликлар келажак учун "Тулуза"нинг 17 ёшли дарвозабони Альбан Лафонни ҳам ўз таркибига қўшиб олади.
 
"Марсель" Франция чемпионатида 30 очко билан олтинчи ўринда бормоқда ва жамоа дарвозабони 19 та учрашувда 19 та гол ўтказиб юборди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!