Жаҳон чемпионлари Тошкент дербисига ташриф буюришади

25 май куни "Пахтакор" Суперлиганинг 13-турида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 25 май, жума куни соат 18:59да бошланади.

Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун "Пахтакор" футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлаган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган. Шунингдек, танаффус пайтида яқиндагина Россияда ўтказилган меҳрибонлик уйлари ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

Муборак Рамазон ойида стадионга келган мухлисларга ифторлик учун озиқ-овқатлар тарқатилади. "Пахтакор" стадионида намоз ўқиб олишга шароитлар яратилади.

Шунингдек, стадионларга оилавий ташриф буюрадиган мухлислар ва жажжи болакайлар учун бир қатор қизиқарли аттракционлар, турли совринли ўйинлар ташкил қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!