Жаҳон футболининг энг ёрқин талантини тўртта гранд талашяпти
Fichajes нашрининг маълум қилишича, “Боруссия”нинг 18 ёшли ҳужумчиси Юссуф Мукоко учун курашанча қизғин кечади.
Айни пайтда “Челси”, “Реал”, “Ливерпуль” ва “Барселона” каби катта клублар дортмундликларга ҳужумчи учун мўмайгина бадал пули тўлашга тайёр.
Юссуф Мукоко ўсмирлигидаёқ порлай бошлади. Унинг салоҳияти жуда юқори баҳоланяпти ва ҳозирнинг ўзида жаҳоннинг энг ёрқин истеъдоди сифатида эътироф этилмоқда.
Бу ўйинчини қўлга киритиш учун клублар 40 миллион евро атрофида харажат қилиши керак бўлади.
Юссуф ёш бўлишига қарамай, Бундеслигада 60 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 12 та гол ва олтита ассист расмийлаштирган.
Ўз тенгқурлари иштирокидаги мусобақаларда қайд этган натижаси ўта сермаҳсул. Хусусан, Мукоко 17 ёшли футболчилар чемпионатида 23 та учрашувда 44 та гол ва 10 та ассист муаллифи бўлди.
19 ёшгача бўлган футболчилар қатнашган чемпионатда 50 та ўйинда рақиблар дарвозасини 83 маротаба ишғол қилган ва 14 та голли пас узатган.
Фикрлар