"Жаҳон" клуби вакили Қирғизистонлик мағлуб бўлмаган жангчига қарши!
26 июль куни Қирғизистоннинг Чолпон- Ата шаҳрида "EFC 46" турнири бўлиб ўтади. Мазкур жанг кечасида ўзбекистонлик Тимур Маъмуржонов ҳам октагонга кўтарилади. Жаҳонгир Асронов бошчилигидаги "Жаҳон " клуби вакили бўлган Маъмуржонов келишилган вазн тоифаси 71,3 кгда мезбонлар вакили Руслан Турдубековга қарши октагонга кўтарилади.
Маълумот учун, Турдубеков ҳали мағлубиятга учрамаган, у учта жангнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳамюртимизнинг рекорди эса 3-1 кўриниш олган.
Фикрлар