Жаҳон спортидаги бадавлат 10 инсон

Bloomberg интернет-нашри сайёрамизнинг энг бадавлат бўлган 500 кишиларни келтириб ўтди. Биз эса улар орасидан спортга алоқаси бўлган миллиардерларни алоҳида саралаб олдик ва улар билан сизларни таништирамиз.

10. Геннадий Тимченко

Россия, 64 ёш

Соҳаси: энергетика ва бинокорлик

Президент: КХЛнинг “СКА” хоккей клуби

Бойлиги: 11,4 млрд доллар

9. Дитрих Матешиц

Австрия, 72 ёш

Соҳаси: озиқ-овқат саноати

Эгалик қилади: Формула-1 даги “Ред Булл”, хоккейдаги “Ред Булл Мюнхен” ва футболдаги “РБ Зальзцбург”, “РБ Лейпциг” ва “РБ Нью-Йорк” клубларига

Бойлиги: 12,4 млрд доллар

8. Владимир Лисин

Россия, 60 ёш

Соҳаси: металлургия

Президент: Россия камондан ўқ отиш иттифоқи

Бойлиги: 12,4 млрд доллар

7. Алишер Усмонов

Россия, 63 ёш

Соҳаси: технологиялар

Эгалик қилади: Лондоннинг “Арсенал” клуби акционери

Президент: Халқаро қиличбозлик Федерацияси

Бойлиги: 13,9 млрд доллар

6. Лакшми Миттал

Ҳиндистон, 66 ёш

Соҳаси: металлургия

Эгалик қилади: “Куинз Парк Рейнжерс”(Англия)нинг 34 % аксиясига

Бойлиги: 16,4 млрд доллар

5. Пол Аллен

АҚШ, 64 ёш

Соҳаси: технологиялар

Эгалик қилади: “Сиетл Сихокс”(НФЛ) ва “Портленд”(НБА)га

Бойлиги: 20,7 млрд доллар

4. Стефан Перссон

Швеция, 69 ёш

Соҳаси: чакана савдо

Ҳомийлик ва мухлислик қилади: “Юргорден” жамоасига

Бойлиги: 22,2 млрд доллар

3. Стив Баллмер

АҚШ, 60 ёш

Соҳаси: технология

Эгалик қилади: “Лос-Анжелес Клипперс” баскетбол клубига(НБА)

Бойлиги: 27 млрд доллар

2. Ван Цзяньлинь

Хитой, 62 ёш

Соҳаси: кўчмас мулк

Эгалик қилади: Мадриднинг “Атлетико” клубининг 20 % акциясига

Бойлиги: 31,6 млрд доллар

1. Карлос Слим

Мексика, 77 ёш

Соҳаси: технология

Эгаси: Мексисканинг “Пачука” хамда Леон” клублари

Бойлиги: 53 млрд доллар

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!