Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Ўзбекистон U23 терма жамоаси биз учун ҳақиқий чемпионлардир"
"Пахтакор" футбол клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев Қатарда якунига етган U23 Осиё Кубогида терма жамоамизни муносиб иштирок этгани билан табриклади.
"Мамлакатимиз спорти тарихида жамоавий спорт турлари ичида биринчи бўлиб Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон U23 термасининг ҳар бир аъзосини яна бир бор катта ютуқ билан табриклайман. Улар ўзбек футболи номини дунёга янада танитиш йўлида катта ишни амалга оширишди.
Барчангиз ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатдингиз ва олқишларга муносибсиз! "Пахтакор" футбол клуби мазкур жамоанинг 11 нафар футболчисини тарбиялагани билан фахрланади. Футболда Олимпиада масаласини ҳал этдик. Парижда ҳам сизларга омад тилаймиз, ишонамиз ва мухлислик қиламиз", - деди Ортиқхўжаев.
Маълумот учун, Қатарда иштирок этганлар орасида Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Диёр Холматов "шерлар" аъзоси ҳисобланади.
Фикрлар