Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" базасида футболчилар билан суҳбатлашди. "Европага кетинг, мен хурсанд бўлай!" (фото)
Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун "Пахтакор" жамоасининг Қибрайдаги ўқув йиғин машғулотлари базасида бўлди. Сўнгги ойларда комплексда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишган Жаҳонгир Абидович, футболчилар билан ҳам суҳбатлашди.
"Аввало, сизларга сўнгги икки йилда қўлга киритилган чемпионлик учун раҳмат айтаман. Мен бундан қувондим. Бу анъанани бузмаслигимиз керак. Энг муҳими, сизлар эътибордаги одам эканлигингизни унутмасангиз ва биз билан бир жамоа бўлишда давом этсангиз кифоя, қолганини биз ўзимиз яхши шароитларни яратиб беришда давом этамиз", - дейди жамоа раиси.
Қўшимча сифатида, Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
- Жамоамизнинг аъзолари терма жамоа сафида Осиё чемпиони бўлди. Сиз ҳали ёшсиз, умрингизни беҳуда ўтказманг. Катта акаларингиз каби ном қозонинг, ўз қадрингизни билинг, меҳнат қилиб Европага кетинг, мен хурсанд бўлай. Аббос, айниқса сендан умидимиз катта. Мен ишонаман, сен ҳали "Пахтакор" билан юқори марраларни забт этасан ва Европанинг топ клубларида ўйнайсан".
Фикрлар