Жаҳонгир Расулов тарозидан ўтиб олди. У Австралияда жанг қилади!

  • 21 апрель, 2023, 14:21
  • 0
  • Бокс

Эртага 22 апрель куни Австралиянинг Мельбрун шаҳрининг St Kilda Town Hall аренасида профессионал бокс кечаси ташкил этилади. Биз учун аҳамиятли жиҳати, мазкур бокс оқшомида яқиндагина Тошкентда бўлиб ўтган кечада Малавилик Ханнок Пирини мағлуб этиб, супер енгил вазн (63.5 кг) тоифасида WBC минтақавий чемпионлик камарини қўлга киритган, юртдошимиз Жаҳонгир Расулов ҳам навбатдаги жангини ўтказади. У филиппинлик Жан Рик Карседога қарши рингга кўтарилади.

Мазкур жанг кечасини ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин. Трансляция Тошкент вақти билан 14:00 да бошланади. Юртдошимиз тахминан 6-7- жангда рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Жаҳонгир Расулов профессионал боксда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида муддатидан аввал ғалаба қозонган. Жан Рик Карседонинг рекорди эса 9-1 кўриниш олган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!