Жаҳонгир Зокиров Worlg Boxing кубогидаги дастлабки жангида ғалаба қозонди

  • 22.04.2026 19:30
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс

Хабарингиз бор, айни вақтда Бразилиянинг Фоз де Игуасу шаҳрида Worlg Boxing кубогининг биринчи босқич баҳслари давом этмоқда. 

+ 90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Жаҳонгир Зокировнинг дастлабки жанги якунланди. У руминиялик Флориан Ионитага қарши рингга кўтарилди. Ушбу қарама-қаршиликда кутилганидек Зокиров жуда катта устунликка эришди ва мусобақадаги юришини чиройли ғалаба билан бошлади. Якуний ҳисоб 5:0 кўриниш олди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!