Жаҳоннинг биринчи ракеткаси мукофот жамғармаси 1 млн долларлик турнирни ғалаба билан бошлади

2 соат 2 дақиқа давом этган учрашувда 6:1, 4:6 ва 6:3 ҳисобида япониялик теннисчининг қўли баланд келди. У баҳс давомида 7 та эйсни амалга оширди ва 3 та қўшхатога йўл қўйди.

Иккинчи даврада Осака қозоғистонлик Юлия Путинцевага қарши кортга чиқади. Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги мусобақада чехиялик Петра Квитова ғолиб чиққан эди.

Маълумот учун, Бирмингем Классик турнири майсали кортларда ҳар йили мунтазам тарзда ўтказиб келинади. Ушбу турнирнинг мукофот жамғармаси 1 млн 06 минг АҚШ долларини ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!