Жаҳоннинг энг кучли гандболчиси ким?

Ташкилот расмий сайти тарқатган хабарга кўра, руминиялик Кристина Нягу ("Бухарест") йилнинг энг яхши аёл гандболчиси деб топилди. Нягу ушбу мукофотни тўртинчи бор қўлга киритди. Бунга қадар 30 ёшли спортчи 2010, 2015 ва 2016 йилларда ҳам йилнинг энг яхши гандболчиси деб топилган эди. Ўтган мавсумда у терма жамоаси билан Европа чемпионатида ярим финалга қадар етиб борди ва "Бухарест" сафида Чемпионлар лигасида ярим финалга қадар етиб борди.

ПСЖ аъзоси Миккель Хансен эса йилнинг энг яхши эркак гандболчиси деб топилди. Бу соврин даниялик спортчи учун учинчиси бўлди. Бунга қадар 31 ёшли гандболчи 2011 ва 2015 йилларда ҳам тенгсиз бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!