Жаҳоннинг энг зўр боксчиси Кроуфорд Мадримов ҳақида нималар деди?

Жорий йилнинг 3 август куни Исроил Мадримов фаолиятидаги энг муҳим жангни ўтказади. 29 ёшли боксчимиз шу йилнин 8 март куни қўлга киритган WBA жаҳон чемпионлиги камарини енгилмас боксчи Теренс Кроуфорддан ҳимоя қилади.

Мадримов профессионал боксдаги жаҳон чемпионлиги камарини россиялик Магомед Курбанов билан бўлган жангда ўзиники қилиб олганди. Тажрибали боксчимиз 12 раундга мўлжалланган чемпионлик жангида кетма-кет 25 та баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган Магомед Курбановни бешинчи раунддаёқ нокаутга учратган.

3 август куни Лос-Ажелесда бўладиган нуфузли бокс кечасида Исроил ва Теренс тўқнашувида WBA World Super Welter камаридан ташқари яна бир соврин – WBO йўналиши бўйича вақтинчалик чемпионлик учун ҳам баҳслашади.

Уч вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони, pound-for-pound рейтинги етакчиси, айни пайтда жаҳоннинг энг зўр боксчиси сифатида эътироф этилаётган Теренс Кроуфорд бўлажак рақиби Исроил Мадримов ўзига хос чарм қўлқоп устаси эканини эътироф этди.

- Ҳаракатчанлик, қудрат, габарит, чидам ва ностандарт ҳаракатлар Мадримовни ўзига хос боксчига айлантиради. Мана шу фазилатларнинг барчаси бирга қўшилиб, Исроилнинг мен шу пайтгача учрашган жангчилардан фарқли жиҳатини таъминлайди.

Ўйлашимча, турғунлик ҳаммага ҳар хил таъсир қилади. У жангчи фойдасига ишлаб, унинг танаси етарли даражада тиниқиб дам олишига хизмат қилиши мумкин. Ёки аксинча, унинг зиёнига ишлайди. Жангчи бу жараёнда рингга чиқмагани учун вақт ҳиссини йўқотиши мумкин.

Мен учун ҳаммаси қандай бўлади? Албатта, менда ҳаммаси жойида, - деди Теренс Кроуфорд.

36 ёшли Теренс Кроуфорд айни пайтда тўртта чемпионлик камарига эгалик қилади ва бу рўйхатни янада кўпайтирмоқчи. 2008 йилдан бери профессионал рингда фаолияти юритаётган Теренсни  енгадиган рақиб ҳали топилганича йўқ.

Кроуфорд шу кунга қадар 40 та жангда иштирок этиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 31 та тўқнашувда рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.

Теренс катта ринга бир неча енгилмас чарм қўлқоп усталарини мағлуб этган. Хусусан, Брайан Каммингс, Андрей Климов, Юриоркис Гамбоа, Виктор Постол, Жулиус Индонго, Жефф Хорн, Хосе Беневидес, Эгидижус Кавалиаускас, Эррол Спес каби енгилмас боксчилар илк мағлубиятини айнан Теренс Кроуфорддан қабул қилиб олган.

Бундан ташқари,  ажойиб зарбага эга америкалик чарм қўлқоп устаси фаолияти давомида Шон Портер, Келл Брук, Амир Хон, Феликс Диаз каби машҳур рақибларини ҳам рингдан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилган.    

Профессионал рингдаги фаолиятини 2018 йилда бошлаган Исроил Мадримов ҳисобида ҳозиргача ўнта ғалаба (7 нокаут) ва битта дуранг қайд этган.

Исроил катта рингда доим кучли рақиблар билан жанг қилиб келмоқда. Хусусан, Франк Рохас, Норберто Гонсалес, Алехандро Баррера, Чарли Наварро, Эрик Уолкер, Мишель Соро профессионал рингда кўплаб жангларда тажриба тўплаган бўлса-да, ўзбек боксчиси устунлигини тан олишга мажбур бўлган.

Бир неча жанглар давомида енгилмас боксчи, деб ҳисобланган Эммани Каломбо ва Магомед Курбанов илк мағлубиятларини Исроил Мадримовдан қабул қилиб олган.

Премьер-лига клуби таниқли легионеримизни жўнатиб юборди

Файзуллаевга четдан қизиқиш бор, фақат...

“Реал”га гол урган Яхшибоевни Европа майдонларида кутишяпти

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Pardayev Shavkat
16/07/2024 15:20
Ўзбекистон И. Мадримовга ишонади ва омад тилайди. Олға Исроил !