Жаҳоннинг иккинчи ракеткаси шарманда бўлди
Ads

Кеча оқшом АҚШнинг Цинциннати шаҳрида соврин жамғармаси 2 536 154 АҚШ долларини ташкил этувчи турнир ўз ниҳоясига етди.

Финалда турнирда 4-тартиб рақами остида сараланган Гарбинье Мугуруса хамда жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Симона Халеп ўзаро баҳс юритишди. Эътиборлиси, Уимблдон-2017 турнирининг ғолиби бўлган Мугуруса номдор рақибидан сира ҳайиқмади ва 56 дақиқа ичида рақибасига фақат бир геймни бой берди холос.

Шу тариқа, Мугуруса мавсумдаги иккинчи, фаолиятидаги эса бешинчи совринни қўлга киритди.

Гарбинье Мугуруса (Испания) – Симона Халеп (Руминия) 6:1, 6:0.

Минбар

Барча блоглар