Жака Бундеслига клубига ўтмоқда

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака яна Бундеслигага қайтишга яқин турибди.

The Independent нашри тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли швейцариялик футболчи “Герта”га ўтади. Берлинликлар уни жорий мавсум якунига қадар ижарага олиш бўйича “канонирлар” билан келишувга эришишган. Улар ёзда Жакани тўлиқ сотиб олишади. Унинг трансфер нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Жака жорий мавсум “Арсенал” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!