Жалолиддин Машарипов "негатив" мухлисларга ва танқидларга кескин жавоб берди

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ва Эроннинг "Истиқлол" клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов мухлисларнинг эътирози ва салбий фикрларига муносабат билдирди.

Ўзбекистонлик мухлислар ўртасида термамиз Қатарга қарши ўйинни сотган каби фикрлар янграй бошлади. Футболчи ўз инстаграм саҳифаси орқали бу каби фаразлар хато эканлиги айтиб, мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

- Бизни номимизни қоралаб ижтимоий тармоқларга видео тайёрлаб, обуначи йиғадиганлар ҳам бор. Буни ўрнига меҳнат қилишингизни сўраб қоламан. Агар менга эътирозингиз бўлса ёки жиддий гаплашиб олмоқчи бўлсангиз, инстаграм орқали хабар қолдиришингиз ёки бирор ерда кўришиб оламиз, деб таклиф билдирсангиз, мен бунга қарши эмасман. Шундай мухлислар бор бизни доимо қўллаб-қувватлайди. Бахтсиз одамлар эса қоқилишимизни кутиб юради.

- Терма жамоамиз чемпионатни мағлуб бўлмай тарк этди. Пенальтилар серияси бу - лоторея. Тўғри, бизнинг режа кучли тўртликка кириш эди. Айримлар бизни футболни яхши кўрмасликда айблади. Аслида, бизда ҳам гап кўп. Биз ҳам қўлимиздан келган ишни қиламиз. 

- Футболчилар жаҳон чемпионатида ўйнашни ёки Ўзбекистонни Жаҳон чемпионатига олиб чиқишни хоҳламайди, деб ўйлайсизми? Сиз жамоадаги ички муҳитни билмайсиз-ку? Футболчилар гапирмайди деб, камера ортида хоҳлаган гапингизни айтяпсиз. Менимча, биз жим бўлганимизни қўрқоқлик, деб ҳисоблайсизлар, шекилли. 

- Ота-она ҳамда ватан ҳеч қачон сотилмайди. Шунинг учун, биз ватанни сотиб, уйимизга нон олиб кирмаймиз. Бизга ҳеч кимни пули керакмас. 

Шомуродов, Алижонов, Алиқулов каби футболчиларимизда жароҳат олмаганида, ҳаммаси бошқача бўларди. Таркибда шу каби муҳим ўйинчилар бўлмаган ҳолатда ҳам яхши иштирок этдик. Бизни қўллаб-қувватласангиз, насиб этса, Жаҳон чемпионатига чиқамиз. 

Одамлар менинг юриш-туришимга қараб баҳо беради. Менинг кийинишимга қараб, кибрли дейишади. Мени танимай туриб, қандай ёмон кўришлари жуда қизиқ. Шу каби гапларни айтаётганлар мен билан ҳаётда учрашмаган ва гаплашиб кўрмаган. 

Қатар биздан жисмонан кучли эди, демаган бўлардим. Шунчаки, серияда омади келди. Ҳаттоки Эрон ўйинда ютқазиб чиқиб кетди. 4-5 та асосий футболчиларимиз таркибда бўлганида, ҳаммаси бошқача бўларди. 
 


                                                                                                                         Карим Худайқулов тайёрлади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rasul M
24/02/2024 22:13
Qoyilman Jalolidin portlapdi togri aytyapdi qaerdan bilasila sotilganini oyinni ozlaringni orniga qoyip korlaring slar bolganda shu ishni qilarmidilarin
&
+998911709159
24/02/2024 18:40
Койил
Шоим Зарипов
25/02/2024 08:07
Азиз мухлис укаларим мени ёшим хам мухлисликда 55йиллик тажрибам бор энди жахил устида хар нарсани гапирамиз лекин тухмат гийбат катта гунох хисобланади бир инсон жиноят килса судни хукми укилмаса уни жиноятчи диб булмайди шуни учун Машариповни ёки жамоани ёки УФА ПФЛни уйинни сотганини хеч курмаган хеч кимда исбот дали йук исботсиз тухмат конун билан жазоланса динимизда гунох футболда омад деган нарса бор келинг бу йигитларга омад тилайлик худо хохласа жахон чемпионатига чикишади.
&
Shukirulloh
24/02/2024 22:30
Malades mujik, sports.Uz da ham senga o‘xshagan erkelar yig‘ilgan, hursandchilikda qarsak cholib, yomon kuningda biqininga tepadgan ayrim saytlaru muhlislarga etibor berma, ularni maqsadi jahon chempionati emas, o‘zini yoqimtoyini o‘ynatish i terma orqali pul ishlash, pozitiv muhlislar ham borligini esdan chiqarma
Бобажонов Комилжон
24/02/2024 19:30
Эронни сотилгани интернети ларзага солди эрон футболчиларини хисоб ракамига катта пул тушгани янгради бу хам ёлгонми узимизни суперлигада уйинлар сотилгани ёлгонми куриниб турибди уйин 100 фойиз сотилган ман ишонмайман уйин сотилган 100 фойиз
24/02/2024 20:38
Эронни сотилгани интернети ларзага солди эрон футболчиларини хисоб ракамига катта пул тушгани янгради бу хам ёлгонми узимизни суперлигада уйинлар сотилгани ёлгонми куриниб турибди уйин 100 фойиз сотилган ман ишонмайман уйин сотилган 100 фойиз
&
АБВГДейка
24/02/2024 21:38
Ку́йсангчи Жалол ахмокмаску одамлар
&
Shukirulloh
24/02/2024 22:32
Siz ota onamga harom rizq bermiman db yolg‘on gapirolasmi?