Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоасида юбилей ўйинини ўтказди

BEPUL PROPAN

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Мексика термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Мазкур баҳсда жамоалар 3:3 ҳисобида жанговар дуранг ўйнади.

Беллашувни асосий таркибда бошлаган Жалолиддин Машарипов учун бу бош жамоамиздаги юбилей 50-ўйин бўлди.

Маълумот учун, Жалолиддин "оқ бўрилар" таркибида 50 та учрашувда 11 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган. Қанот ярим ҳимоячиси 2016 йил Ироққа қарши баҳсда дебют қилган.

Comments

You must be logged in to commet!
Эргашев Файзулло
13/09/2023 17:35
Шомуродов нега майдонга тушмадийкин