Жалолиддин Машариповга Зинедин Зидан мураббийлик қилиши мумкин

Саудия Арабистонининг “Ал Насср” клубида бош мураббий ўзариши кутилмоқда. 

Маҳаллий нашрда ёзилишича, жамоа мутасаддилари таниқли мутахассис Зинедин Зидан номзодини илгари сурмоқда. Франциялик мураббий ёзги трансферлар вақтида Саудия клубини бошқариши мумкин.

Arabic.sport360.com порталида ёзилишича, “Ал Насср” шу йили ёзда хорижлик мураббий масаласини ҳал қилмоқчи. Чунки ёзда жамоани бошқараётган Мигел Россонинг шартномаси тугайди.

Аввалроқ франциялик яна бир мураббий Руди Гарсия ҳам “Ал Насср” мураббийлиги учун номзодлар қаторида эди.

Мигел Россо жамоага келгач ҳамюртимиз Жалолиддин Машариповни захирадан майдонга тушираётганди. Охирги ўйинларда у яна асосий таркибдан ўрин олмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!