Жалолиддин Машариповнинг жароҳатига оид сўнгги маълумот

Бугун бир неча ноат аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси вакили Жалолиддин Машарипов жаҳон чемпионати иккини саралаш босқичи 4-туридан ўрин олган Сингапурга қарши баҳс учун тайёргарлик жараёнида жароҳат олгани борасида хабар бергандик. Шу боис футболчи кечаги машғулотни жамоадошларидан аввал якунлаганди.

Терма жамоамиз “Жар” стадионида ўтказган бугунги машғулотида Жалолиддин Машарипов умумий гуруҳ билан бирга шуғулланди. Демак, унинг жароҳати жиддий эмас. Машарипов Сингапурга қарши баҳсда терма жамоамизга ёрдам бера олади.

Эслатиб ўтамиз, Сингапур - Ўзбекистон учрашуви 15 октябрь куни Тошкент вақти билан 16:45да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!