"Жамоани қийин ҳолатда тарк этяпман" - Гюндоган "Барселона" мухлислари билан хайрлашди
Илкай Гюндоган "Барселона"ни тарк этгани ҳақида фикр билдирди.
Германиялик ярим ҳимоячи Каталония клубида бир йил ўйнаб, яна "Сити"га қайтди.
"Қадрли кулес, биз бир йилдан сўнг хайрлашишимизга тўғри келди.
Мен "Барселона"га янги чақирувлар учун келгандим ва бунга тайёр эдим. Мен жамоа учун боримни бердим ва шерикларимга янги мавсумда ёрдам беришни сабрсизлик билан кутаётгандим.
Айни дам мен жамоани қийин ҳолатда тарк этяпман. Бироқ кетишим жамоага молиявий томондан ёрдам бера олса, бу мен учун у қадар оғриқли бўлмайди.
Бу ерда ўтказган вақтим менга жуда катта тажриба берди. Мен ҳар доим "Барселона"да ўйнашни хоҳлаганман ва бу ерда олган тажрибам ва хотираларни бутун умр эслаб юраман.
Сизларга янги мавсумда омад тилайман. Мухлислар мана шундай катта клуб яна энг яхшилар қаторига қайтишини кўришга лойиқ", - деди Гюндоган.
Фикрлар