Жамоаси воз кечган дарвозабонни бешта суперклуб талашяпти

“Атлетико” раҳбарияти жамоа дарвозасини 2014 йилдан бери қўриқлаб келаётган Ян Облакни ёзда трансферга қўйиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

Бу ҳолат бир неча гранд клублар эътиборини тортди.

Todofichajes нашрининг ёзишича, “Манчестер Юнайтед”, “Ювентус”, “Бавария”, ПСЖ ва “Челси” словениялик голкипер хизматига жиддий қизиқиш билдирмоқад.

31 ёшли посбоннинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган.

Эксперт мутахассисларининг таъкидлашича, Мадрид клубига 30 миллион евро тўлаган клуб Ян Облакни қўлга киритиши мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!