Жамшид Искандеров: Бўлажак рақибнинг ўйин услубини яхши ўргандик
Хабарингиз бор, бугун "Навбаҳор" Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) саралаш босқичи доирасида сафарда “Ал-Вакра”га қарши майдонга тушади. “ Бўлажак ўйин арафасида "Навбаҳор" аъзоси Жамшид Искандеров ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди.
- Жамшид, бугунги баҳсга тайёргарлик қандай кечди?
- Ассалому алайкум! Бўлажак ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида, 19 август куни Дохага етиб келдик ва машғулотлар ўтказдик. Бугунги баҳс олдидан биз – футболчиларнинг кайфиятимиз аъло даражада.
“Ал-Вакра”га қарши кечадиган ўйинда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, “Навбаҳор” мухлисларига қувонч улашишга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.
Бўлажак рақиб – “Ал-Вакра” борасида нима дея оласиз?
- “Ал-Вакра”да маҳоратли футболчилар тўп тепиши, таркиби кучли легионерларга эга эканлигидан хабаримиз бор. Бўлажак рақибнинг ўйин услубини яхши ўргандик ва бугунги баҳсда мураббийларимизнинг кўрсатмаларини майдонда тўлиқ амалга ошириш, зафар қучишга интиламиз.
“Ал-Вакра” устидан ғалаба қозониб, ОЧЛ гуруҳ ўйинлари йўлланмасини қўлга киритсак, “Навбаҳор” тарихидан муносиб жой оламиз. Буни ҳар биримиз тушуниб турибмиз ҳамда зафар қучиш учун майдонда бор кучимизни сарфлаймиз.
Мақсадимиз – “Навбаҳор” ишқибозларини ғалаба билан хурсанд этиш. Умид қиламизки, Дохага етиб келган мухлислар бугунги ўйинда ҳам жамоамизни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, биз – футболчиларга қўшимча куч ва руҳ бағишлашади.
Фикрлар