Жамшид Искандеров: "Бу йилги мавсум жудаям қизиқ ўтиши ойдинлашиб бормоқда"
Яқинда "Нефтчи" футболчисига айланган Жамшид Искандеров жамоага келиши сабаблари, жамоанинг мақсадлари ҳақида фикрларини билдириб қўйди.
"Нефтчи" футбол клуби катта тарихга эга Ўзбекистоннинг энг номдор жамоаларидан бири ҳисобланади, клуб янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Жамоага келишимга асосий сабаблардан бири Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровни хиссаси катта бўлди.
Бу йилги мавсум жудаям қизиқ ўтиши ойдинлашиб бормоқда, чемпионлик учун кўп жамоалар курашаши аниқ, шуларни хисобга олиб мухлисларимизга биз футболчиларни хар бир учрашувда стадионларга келиб қўллаб қувватлашларини сўраб колардим, биз эса бунга жавобан хар бир учрашувда чиройли ўйинларимиз ва ғалабалар билан, уларни хурсанд қилишга харакат қиламиз", - деди Искандеров.
Маълумот учун, 31 ёшли футболчи ўтган мавсумни "Навбаҳор"да ўтказган эди.
Фикрлар