Жамшид Искандеров голни нега бундай нишонлади? (фото+изоҳ)
Кеча Суперлиганинг 13-турида АГМК меҳмони бўлган “Навбаҳор” 2:1 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди. Шу куни наманганликлар сафида чиройли гол муаллифи бўлган Жамшид Искандеров ўз голини чиройли усулда нишонлади. Бироқ, кўпчилик Жамшиднинг бу ҳаракатларини тушунмаган бўлиши мумкин.
Журналист Ориф Толипов ўзининг телеграм саҳифасида Искандеров қўл ҳаракатлари орқали нимани ифодалагани ҳақида ёзди:
“Кеча Искандеров чиройли гол урди ва чиройли нишонлади.
Айтишларича, Жамшиднинг қўл ҳаракатлари корейсча севги изҳорини билдирар экан.
Очиғи, кеча шарҳда буни тушунмадим. Атайин нишонлаш ҳақида ҳеч нарса демасдан ўтиб кетдим. Лекин ичимда савол қолиб кетганди. Мана билиб ҳам олдик”.
Фикрлар