Жамшид Искандеров: Мухлисларни чиройли ўйин билан хурсанд этишга интиламиз

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Сўғдиёна"га қарши учрашувдан аввал ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Жамоамиз билан дастлаб Туркияда, кейин БААда бўлиб ўтган йиғинларимиз яхши кечди. Худо хоҳласа, чемпионатга тайёрмиз. Сиз азиз мухлисларни 2 март куни ўтказиладиган ўйинга таклиф қиламиз. Биз ўзимизнинг чиройли футболни кўрсатиб, сизларни хурсанд этамиз.

Биринчи учрашув осон бўлади деб ўйламайман. Насиб қилса, чиройли ўйин билан ишқибозларга хурсандчилик улашамиз, - деди футболчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!