Жамшид Искандеров: Саудиядан ғалаба билан қайтиш ниятимиз бор эди

Осиё Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган "Ал-Иттиҳод" - "Навбаҳор" баҳси бўлиб ўтди. Унда "лочинлар" 1:2 ҳисобида рақибга имкониятни бой бериб қўйди. 

Бензема 25-дақиқада автогол муаллифига айланган бўлса, Ҳамидаллаҳ 45+6-дақиқада мувозанатни тиклади. 87-дақиқада Табатадзе ҳам ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Ўйиндан сўнг наманганликлар футболчиси Жамшид Искандеров ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Марҳамат, танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Мағлубиятга сабаб нима бўлди?


- Қийин ўйин бўлишини билар эдик. Бизда мақсад бор эди ва шу йўлида ҳаракат қилаётгандик. Биринчи голни ўтказиб юборганимиздан сўнг чарчоқ билинди. Шу сабабли, рақибни орқароқда кутиб олиб, қарши ҳужумда ўйнашни режа қилгандик. 

- Яхшироқ ўйнаш учун нима қилиш керак эди?

- Менимча, у қадар ёмон ўйин кўрсатмадик. Мухлислар ҳам бунга гувоҳ бўлди. Саудиядан ғалаба билан қайтиш ниятимиз бор эди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!