Жамшид Саидов: "Афсуски, бугун ҳеч нарса ўхшамади"
Суперлигада 21-тур ўйинлари давом эттирилди. "Қизилқум" жамоаси бу турда сафарда "Олимпик" билан куч синашди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида ортиқча гапирмоқчи эмасман. "Олимпик"ни ғалаба билан табриклайман. Йигитлар чинакам характер кўрсатишди.
- Бугунги рақиб ёшлардан иборат жамоа эди, аммо "Қизилқум" ўзига ўхшамади?!
- Ҳар бир ўйиннинг даражаси қандай эканлигини биламиз. Афсуски, бугун ҳеч нарса ўхшамади. Бутун баҳс давомида босим қилдик, аммо якунда ўтказиб юборилган қарши ҳужум масалани ҳал қилди.
- Қолган ўйинларда элитада жон сақлаб қолиш учун қанча очко жамғариш керак деб ҳисоблайсиз?
- Ҳозир олдидан бирор нарса дея олмайман. Олдинда бешта тур бор.
Фикрлар