Жамшид Саидов мағлубиятдан сўнг: "Майдон ҳам таъсир кўрсатмоқда"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Олимпик" (2:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин тизгинини бериб қўйдик. "Олимпик" қандай жамоа эканлигини яхши билардик. Четлатиш ўз таъсирини ўтказди. Айнан қизил карточкадан сўнг учрашувнинг бориши бутунлай ўзгариб кетди.

Файзиевнинг ўйин олди машғулотларда жароҳат олиши режани ўзгартирдими? Албатта, бу дастлабки режага ўзгартириш киритишга мажбур қилди. Аммо, бу футбол. Унда шундай ҳолатлар ҳам учраб туради. Умуман олганда, майдон ҳам таъсир кўрсатмоқда. Биз машғулотларда умуман бошқа майдонда шуғулланяпмиз, ўйинни эса бутунлай бошқа майдонда ўтказяпмиз.

Олдинда биринчи давранинг яна 5 та баҳси кутиб турибди. Биз ҳар бир беллашувга ғалаба учун майдонга тушамиз. Лобжанидзеда ўйин амалиёти кам эканлиги сабабли вазиятни ҳис этишда аниқлик етишмади".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!