Жамшид Саидов: "Шу саволни беришингизни кутгандим, бу масала мени ҳам ўйлантиради"

Суперлигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди. "Қизилқум" жамоаси "Пахтакор"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Албатта, ғалаба доим ёқимли. Бугун тўғри стратегия танлаган эдик ва бу ўзини оқлади. Бугун бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага ташаккур. Бу кетма-кет иккинчи ғалабамиз. 

- Бу стратегия баҳс аввалида режага киритилганмиди?

- Биз била туриб шу стратегияни танладик. Бугун йигитлар майдонда бор кучи билан ҳаракат қилди. 

- "Қизилқум" кучлироқ жамоалар билан яхшироқ ўйин кўрсатмоқда. Бунинг сири нимада?

- Бу саволни беришингизни кутган эдим. Бу масала мени ҳам ўйлантиради. Кучсизроқ жамоалар билан ўйинлар қийин кечаётгани рост. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Рақибга тўғри баҳо бермаслик билан боғлиқ.

- Лобжанидзенинг жароҳати жиддий эмасми?

- Ҳозир ҳеч нарса айта олмайман. Эртага ҳаммаси аниқ бўлади. Ҳозир унда оғриқ бор. Текшириб, аниқ хулоса қиламиз.

- Сайётов ўйиндан ўйинга очилмоқдами?

- Ўйлашимча, у жуда ҳам иқтидорли футболчи. Бекорга терма жамоалардан чақирув олмаяпти. Тажриба тўплаш орқали ўсишда давом этади. Бугун ҳам дарвозани яхши қўриқлади.  

- Акаки Шулая билан шартнома узайтириладими?

- Унинг мавсум охиригача шартномаси бор. Бу ҳақида ҳали ўйламаяпмиз. Олдинда бизни 4 учрашув кутиб турибди. Вазифани бажаришга қаратилган, барча эътиборимиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bek
27/10/2024 16:04
Узимиздан кучсиз жамоалар дейдими? Думаладим бору узи энг кучсиз командаю навоийликла