Жамшид Саидов: "У медаллар учун курашадиган жамоаларда ўйнаш даражасига чиқиб бўлди"

Суперлигада 23-тур ўйинлари давом эттирилди. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Беллашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Бугун бироз омадимиз келмади. Йигитлар охиригача жанг қилишди. Олдинда 3 тур бор. Унга максимал тайёргарлик кўрамиз.

- Бугун нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Ҳужумда кескинлик етишмади. Жароҳат олган Лобжанидзенинг йўқлиги боғламлар ишламаслигига сабаб бўлди. Ваҳоланки ёмон ўйнамадик. Вазиятлар яратдик. 

- Ҳакам билан тортишиб қолганингиз сабаби нима?

- Бу футбол. Унда эмоция бўлади. Шу боис ҳакам мени огоҳлантирди. Эътирозлар бўлди, аммо ҳакам қарорни ўзгартирмайди. Жиддий ҳеч нарса йўқ.

- Мавсум бошида қўйилган мақсадга қанчалик етдингиз?

- Ҳали олдинда 3 ўйин бор. Ҳозирги тақвимда ҳаммаси бирданига ўзгариб кетиши мумкин. Бу ўйинларда кутиламаган натижалар бўлади. 

- Келаси мавсумда ўринбосарлардан кимларни эътироф этасиз?

- Легионерларни заиф нуқталарни беркитиш учун олиб келамиз. Ҳақиқатдан ҳам ёшларимиз яхши натижалар қайд этмоқда. Бозоров, Асадов сингари йигитларга имкон берилмоқда. 

- Муҳаммадали Ғиёсовга харидор кўпми?

- У ўсиб бормоқда. Медаллар учун курашадиган жамоаларда ўйнаш даражасига чиқиб бўлди. Вақт кўрсатади. 3 та ўйиндан кейин хулоса қиламиз.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!