Жамшид Саидов яна "Бухоро" бош мураббийига айланадими?

Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита "Бухоро" бош мураббийи Жамшид Саидов бўйича қарор чиқарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев маълум қилди.

"Жамшид Саидов билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши амалдаги меҳнат қонунчилиги ва регламент талабларига зид равишда амалга оширилган, деб топилди. Шундан келиб чиқиб, қўмита ўз ваколати доирасида бош мураббийни ишга қайта тиклаш бўйича "Бухоро" клубига тавсия берди. Агар Саидов 12 февраль кунига қадар ишга тикланмаса, у билан имзоланган меҳнат шартномасига кўра, "Бухоро" компенсация тўлаб бериши шарт.

Маълумот учун, Жамшид Саидовнинг шартномаси 2022 йилги мавсум сўнгига қадар амал қилиши керак эди. "Бухоро" эса, шартнома шартларига зид равишда, бош мураббийни ишдан олди. Агар клуб Саидовни ишга тикламаса, унинг 2022 йил 31 декабрь кунига қадар бўлган маошларини тўлиқ тўлаб бериши керак бўлади", - деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!