Жаноб мураббий, адолат қилиб, Шомуродовни майдонга туширинг!

Бугун А Серияда навбатдаги тур учрашувлари ўтказилади. Ўзбек футбол мухлислари учун энг муҳим учрашув Сассуоло шаҳридаги  “Мапеи” стадионида маҳаллий “Сассуоло” ва “Женоа” жамоалари ўртасида бўлади.

Жорий мавсумда ҳар икки жамоа умуман бошқа-бошқа мақсадлар учун курашмоқда. Мезбонлар тажрибали мураббий  Роберто Де Дзерби бошчилигида Еврокубоклар, хусусан, Чемпионлар лигаси йўлланмасига даъвогарлик қилмоқда. Айни пайтда “Сассуоло” 15 та учрашувдан сўнг, 26 очко билан олтинчи ўринда бормоқда.

13033_amp

Элдор Шомуродов тўп сураётган “Женоа” эса лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда. Жамоага тўртинчи маротаба қутқарувчи сифатида чақиртирилган Давиде Баллардини ўзи бошқарган иккита учрашувда тўрт очко олишга муваффақ бўлди. Унинг қўл остида генуялик футболчилар “Специя”ни сафарда 2:1 ҳисобида енгиб, ўз уйида “Лацио” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

“Лацио” билан бўлган ўйинда Элдор Шомуродов жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. У бутун майдонни бир ўзи босиб ўтиб, Маттиа Дестронинг ҳисобни тенглаштирувчи голига жуда катта ҳисса қўшди.

Аввалига Элдор Шомуродовга ишонч билдирмаган Баллардинининг ўзбек ҳужумчиси ҳақидаги фикри ўзгаргани ва бугунги учрашувда ҳамюртимизга яна имкон беришига умид қиламиз. Ўз навбатида, италиялик мухлислар ҳам Шомуродовни бошланғич таркибда майдонга тушириш адолатли ва тўғри қарор бўлишини таъкидламоқда.

Эътиборингизга “Женоа” мухлисларининг “Сассуоло”га қарши ўйин олдидан Элдор ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини ҳавола этамиз.

Luigi Bozzano:

Ҳужум чизиғимиз “Лацио” билан бўлган ўйиндаги каби самарали ҳаракат қилишига ишонамиз. Бу гал бош мураббий илк дақиқалардан Шомуродовни тушириши керак, Марко Пьяцани эмас.

Antonio Dalia:

Пандев сафга қайтишга улгурармикин? Менимча, мушагидан олган жароҳатидан кейин Горан ўйинга тайёр бўлмаса керак. Бугун Шомуродов асосий таркибда ўйнаши шарт.

Daniele Sturla:

“Сассуоло” ҳозир жуда кўп гол ўтказяпти, рақибнинг нозик жойлари бор. Менимча, биз бугун гол ура оламиз, чунки ҳужумчиларимиз яхши формади. Маттиа Дестро, Элдор Шомуродов ва Жанлука Скамакка ҳозир яхши ўйнаяпти.

Franco Truscello: (Daniele Sturla фикрига жавобан)

Мен Дестрони яхши ўйнаётганига қўшиламан. Шомуродов ҳам ўзини кўрсатяпти. Лекин Скамакка кейинги пайтида ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйди.

unnamed_81_2

Dario Reginelli:

Пандев жароҳатини даволатаётган бир пайтда, Шомуродов бу имкониятдан фойдаланиб қолиши керак. Баллардини унга имкон берсин.

Manrico Gianelli:

Бугунги ўйинда Дестро билан ҳужумда ким ўйнаши мени қизиқтиряпти. Пьяца ишончни оқлай олмади. Баллардини нимагадир Элдорга тўлиқ имкон бермаяпти. Скамакканинг ўйини пасайиб кетди. Балки “Женоа” битта ҳужумчи билан ўйнар...

Ariano Merlo:

Шомуродовга имкон бериш керак. Бу адолатдан бўларди. Ахир у жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди-ку.

Marco Sardini:

“Сассуоло” билан ўйинда кўп гол бўлиши керак. Шомуродов ўзини кўрсатиши ишонаман, Баллардини унга имкон бериши шарт.

1587073763_124_112_960_582_600x0_80_0_0_fd6bf068ab2993bfea8d14bea94e7e70

“Сассуоло” – “Женоа” баҳси Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Дилшод Даврлнов
06/01/2021 10:26
Элдор бугун голингни кутиб коламиз Сенга омад жисмоний кучни тупла чарчама ЭЭЛЛДДДДОООРРР ОМАДОМАДОМАД ГОЛГОЛГОЛ
&
Marufjon
06/01/2021 09:23
Элдор ишончни оқлайдиган йигит фақатгина омад билан ярашиб олиши керак.
&
Hojiakbar Mahmidob
06/01/2021 15:20
Omad Eldor
&
Hojiakbar Mahmidob
06/01/2021 15:19
Omad Eldor
&
Rasulov Mirshohid
06/01/2021 13:47
Assalomu alaykum barchaga men yangidan ro‘yxatdan o‘tdim. Eldorga omad
Махбуба Хамидова
06/01/2021 09:29
Лацио билан уйинда ярим соат дан кейин Эльдор чарчаб коган эли . Эльдорга жисмоний таёргарлик етмаяпти манумча
solijon bobokulov
06/01/2021 15:22
Eldorga yana ozgina sovuqqonlik kerak. Ahmedovga oxshab Eldor ham maydonda o'ta "odobli" . Eldor bitta gol ursa yana ochilib ketadi. Kamida Napoli yoki Romada o'ynash nasib qilsin. MILAN, YUVE va INTER - bular ORZU!
Дилшод Даврлнов
06/01/2021 10:29
Элдор сени Бутун узбйк мухлислари голингни кутиб колади ГАЗИГА БОС БОС ЗАРБАНИ БЕРИБ ДОРВАЗОБОНИ БОС БОС