Жанубий африкаликлар Англиядаги бу голни 10 йил кутди
Англия Премьер-лигасининг учинчи турида “Бёрнли” ўз майдонидаги учрашувда “Астон Вилла”дан 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Мезбонларнинг ягона голини Лайл Фостер урди. Фостер сўнгги ўн йилда Англия Пемьер-лигасида тўп кирита олган биринчи жанубий африкалик ўйинчига айланди.
Жанубий Африка Республикаси футболчиларидан сўнгги бор Англия чемпионатида Стивен Пиенаар ўзини кўрсатган эди. 2013 йилнинг октябрида “Эвертон” шарафини ҳимоя қилган африкалик ўйинчи “Халл Сити”дарвозасини ишғол қилганди.
Ўшандан бери бу мамлакат вакилларига Англия чемпионатида ўз номига гол ёздириб қўйиш насиб қилмай келган.
Фикрлар