Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўйинини хитойлик ҳакам бошқаради
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Жанубий Кореяда ўтаётган йиғин доирасида кореялик тенгқурларига қарши дастлабки ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Хвасон шаҳрида жойлашган “Hwaseong Sports Complex” ўйингоҳида бўлиб ўтадиган ўйинни хитойлик рефери – Шен Йин Ҳао бошқариб боради. Унга қанотларда гонконглик лайнсменлар – Лав Минг Леонг ҳамда Со Каи Ман ёрдам беришади. Захира ҳаками – жанубий кореялик Ҳюнг Жин Ко.
Жанубий Корея – Ўзбекистон
Бош ҳакам: Шен Йин Ҳао (Хитой)
Ёрдамчи ҳакамлар: Лав Минг Леонг (Гонконг), Со Каи Ман (Гонконг).
Захира ҳаками: Ҳюнг Жин Ко (Жанубий Корея).
Қайд этиш жоиз, Жанубий Корея – Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин маҳаллий вақт билан 20:35да, Тошкент вақти билан эса соат 16:35да бошланади. Учрашув Кореянинг KBS телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Фикрлар