Жанубий Корея - Филиппин ўйинига оид фактлар

Қуйида мазкур учрашувга оид айрим  фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Жанубий Корея ва Филиппин терма жамоалари ўртасида бугунги баҳс икки мамлакат тарихидаги биринчиси бўлмоқда.

Жанубий Корея Осиё Кубоги доирасида ўтказилган сўнгги 16 учрашувдан фақат биттасида мағлуб бўлишган (2015-йил. Финал. Жанубий Корея 1-2 Австралия). Қизиқарли жиҳати шундаки, кореяликлар 2015 йилги финал ўйинига қадар ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Филиппин Осиё Кубогида дебют қилаётган уч жамоадан биридир (Филиппин, Қирғизистон, Яман).

Ушбу жамоалар шу пайтга қадар на Осиё чемпионатида, на Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида ва на ўртоқлик ўйинларида бир бирига рўбарў келмаган.

Жанубий Корея сўнгги 4 Осиё Кубогида энг камида ярим финалга қадар етиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!