Жанубий Корея. Ашурматовнинг жамоаси сўнгги дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

Ҳамюртимиз Рустамжон Ашурматов фаолият олиб борадиган "Гвангью" клуби бу тур сафарда "Пусан Ай Парк" клуби меҳмони бўлди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ашурматов баҳсни асосий таркибда бошлади ва майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Бугунги беллашувдан сўнг "Гвангью" ҳисобидаги очколар сони 23 тага етди ва жамоа турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолди.

"K2" Лига. 11-тур

"Пусан Ай Парк" - "Гвангью" 1:1

Голлар: Ли Донг Юн (70) - Фелипе Де Соуза Сильва (90+2).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!