Жанубий Корея бош мураббийи: "Очиғи, гол ўтказмасликнинг алоҳида сири йўқ"
20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Иордания - Жанубий Корея учрашувида : ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида Жанубий Корея жамоаси бош мураббийи Юн Жунг Ким иштирок этиб, қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
"Бугун қийин ўйин бўлишини тахмин қилгандик. Сабаби, Иордания жисмоний томонлама кучли жамоа эканини кўргандик. Осон бўлмади, тўғри. Аммо ғалабани қўлга кирита олдик.
Иорданияликлар ҳимоявий томондан яхши ҳаракат қилди. Улар жисмонан кучлилиги эвазига илк бўлимда биз жуда қийналдик. Рақиб мудофаасини ёриб ўтиш борасида бир қанча муаммоларга дуч келдик.
Очиғи, гол ўтказмасликнинг алоҳида сири йўқ. Биз ғалаба учун ҳужум қилишда давом этмоқдамиз. Ҳозирча гол ўтказмадик ва бу бизнинг режаларимиз ўхшаётганидан далолат беради. Бироқ яна бир бор эслатиб ўтаман, ўйин услубимиз ҳужумкор футбол кўрсатишдан иборат.
Тожикистон сафида ҳам яхши футболчилар етарлича. Уларга қарши осон ўйин бўлмайди. Шунга қарамай, ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди мутахассис.
Фикрлар