Жанубий Корея етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин

Жанубий Корея терма жамоаси етакчиларидан бири Ли Чун Юн Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоаларига қарши учрашувларида иштирок эта олмаслиги мумкин.

Англия премьер лигасининг Кристал Пелас клубида тўп сурадиган ушбу ярим ҳимоячи жароҳати сабаб клубнинг мавсум олди тайёргарлик дастурида иштирок этмаяпти. Шунингдек, жамоа мураббийи Франк де Бур ушбу футболчини Осиёда ўтказилаётган АПЛ кубоги баҳсларига ҳам олиб кетмаган.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли кореялик футболчи миллий терма жамоаси сафида 76 маротаба майдонга тушиб саккиз голга муаллифлик қилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)