Жароҳатдан тузалган ҳимоячи Ўзбекистон терма жамоасига чақирув олди!
Туркиянинг “Ризеспор” жамоаси ҳимоячиси Хусниддин Алиқулов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг навбатдаги учрашувлари учун чақирув олди. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
“Футболчимиз Хусниддин Алиқуловнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилганидан мамнунмиз. Уни табриклаймиз ва миллий жамоа сафида муваффақиятлар тилаймиз”, — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, “Оқ бўрилар”нинг ФИФА кунлари учун қайдномаси ҳали эълон қилинмади.
Маълумот учун, вакилларимиз Дубайда бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади. Ушбу мусобақада Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари қатнашади.



Фикрлар