Жароҳатлар авжига чиққан паллада Гвардиола янги ўйинчи оладими?
“Манчестер Сити” мавсумнинг муҳим палласида кадрлар борасида яна муаммога дуч кела бошлади. Айни пайтда асосий жамоанинг тўққиз нафар аъзоси турли сабабларга кўра учрашувларда иштирок этолмаслиги маълум бўлган.
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиоладан ҳозирги вазиятни инобатга олиб, қишки трансфер ойнасида таркибни кучайтириш масаласи бўйича фикр билдиришни сўрашди.
- Январда янги футболчиларни оламизми? Мен оламиз, деб ўйламайман. Аммо нима бўлишини яна кўрамиз.
Айта оламанки, Йошко Гвардиол ва Руьен Диашни йўқотиш биз учун жуда катта зарба. Уларнинг ўзаро уйғунлиги бу мавсумда натижаларга эришишимизда катта роль ўйнаётган эди, - деди Гвардиола журналистлар билан суҳбатда.
7 январь, чоршанба куни, “Манчестер Сити” ўз уйида “Брайтон”ни қабул қилади. Бу баҳсда ҳимоя марказидан Абдуқодир Ҳусанов ва Натан Аке жой олиши кутиляпти.



Фикрлар