Жароҳатларга бой финал: Салоҳ ва Карвахаль майдонни кўз ёшлар билан тарк этди (ФОТО)
Европа Чемпионлар Лигаси финалида Мадриднинг "Реал" ва "Ливерпуль" клублари ўзаро баҳс олиб боришмоқда.
Учрашувнинг 28-дақиқасида "Реал" сардори Серхио Рамос тўп учун курашда мерсисайдликлар етакчиси Муҳаммад Салоҳ билан тўқнашиб кетди. Натижада мисрлик футболчи елкасини шикастлади.
Унга тиббий ёрдам кўрсатилди, аммо 30-дақиқада Салоҳ ўйинни давом эттира олмаслигини тушунди ва у майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Салоҳ кўз ёшларини тийиб тура олмади.
Кўп ўтмай, "Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль оёғидан жароҳат олди ва захирага олинди. Дани ҳам кўз ёшлар билан майдонни тарк этди.
Суратлар манбаси: УЕФА расмий сайти
Фикрлар