Жастин Гэтжи орзусидаги жангни айтди

  • 3 май, 15:21
  • 0
  • MMA

Енгил вазн тоифасида собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Жастин Гетжи собиқ қуйи дивизион чемпиони Макс Холлоуэй билан реванш жангини орзу қилишини тан олди.

"Орзудаги жангми? Бошқа даврдаги одам билан жанг қилаётганимни тасаввур қилиш қийин. Мен октагонда тўқнашмоқчи бўлган жангчиларнинг кўпига дуч келганман - Дональд Серроне, Эдсон Барбоза, Эдди Альварес, Дастин Порье ва Холлоуэй. Лекин Макс билан яна бир марта учрашишни истардим. 

Гарчи яқинда мен унга ютқазган бўлсам-да,худди Порье билан содир бўлгани каби реванш олишни истайман. Дастин мени аввал ҳам мағлуб этганди ва яқинда бунинг учун реванш олишга муваффақ бўлдим. Бу жуда яхши, чунки бизнинг ишимизда бундай ҳолат тез-тез содир бўлмайди. Мен уни нокаутга учратганимда ҳайратда қолдим. ММА ажойиб спорт, жанг қандай кетишини олдиндан айтиш қийин. Сиз баҳс давомида турли зарбаларни берасиз, ҳар хил усулларни синаб кўрасиз - баъзида кичик сабаб туфайли ҳам ғалаба қозонишингиз мумкин", - дея Гэтжининг сўзларини келтиради ММА Fighting.

 Эслатиб ўтамиз, 13 апрель куни "UFC 300" турнирида Гэтжи(25-5) жангнинг сўнгги сониясида Холлоуэй(26-7)га нокаут билан ютқазган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!